Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари махфий фаолиятини кучайтирди


Бундан кўзланган мақсад Эрон, Саудия Арабистони, Сомали ва минтақанинг бошқа давлатларида фаолият юритаётган жанггари гуруҳлар таҳдидини бартараф қилишдан иборат.

"The New York Times" газетаси тарқатган хабарга кўра, АҚШ армияси марказий қўмондонлиги раҳбари¸ генерал Дэвид Петрэус бу ҳақдаги буйруққа сентябр ойида имзо чеккан.

Ҳужжатда Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Сомали ярим оролида жойлашган давлатларга АҚШнинг махсус операциялар бўйича қўшинларини жўнатиш ва уларнинг маҳаллий кучлар билан алоқа ўрнатиши назарда тутилган.

Расмийларга кўра, мазкур ҳужжат Теҳроннинг ядровий дастури борасида вазият кескинлашган тақдирда Эронга қарши ҳарбий зарба бериш учун разведка фаолиятини кучайтиришни ҳам назарда тутади.
XS
SM
MD
LG