Линклар

logo-print

Бағдоддаги ҳужумда 14 одам нобуд бўлди


Ироқ пойтахтининг жануб-ғарбий қисмида жойлашган бозорда қуролли гуруҳ 14 киши, асосан заргарларни отиб ўлдириб¸ нақд пул ва олтин тақинчоқларни олиб ғойиб бўлди.

Воқеа хавфсизлик чоралари кучайтирилган Байаа туманидаги одамлар билан гавжум бозорда содир бўлди.

Ироқ полицияси ҳужумчилар қолдирган бир нечта портловчи қурилмани зарарсизлантирди.

2006 – 2007 йиллардаги мазҳаблараро урушдан кейин Ироқда зўравонликлар сони кескин камайди.

Шунга қарамай, мамлакат бўйлаб портлашлар ва отишмалар содир бўлиб турибди.
XS
SM
MD
LG