Линклар

logo-print

Шинаватрани ҳибсга олиш ҳақида санкция берилди


Таиланд суди собиқ Бош вазир Таксин Шинаватрани терроризм ва яқинда ҳукуматга қарши уюштирилган намойишларга алоқадор айбловлари бўйича ҳибсга олиш ҳақида санкция берди.

Тўққиз ҳафта давом этган намойишлар оқибатида пойтахт Бангкокнинг бир қисми фалаж ҳолига келди.

Ҳукумат кучлари ва намойишчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 80дан ортиқ одам, асосан Шинаватра тарафдорлари нобуд бўлди.

Айни пайтда Таиланд ҳукумати Бангкок ва 23та вилоятда жорий қилинган фавқулодда ҳолат муддатини узайтирди.

Таиланд ҳарбийлари 2006 йилда амалга оширган давлат тўнтаришидан кейин Таксин Шинаватра ҳокимиятдан четлатилган эди.

Кейин у сиртдан коррупцияга алоқадорликда айбланган. Ҳозирда Шинаватра океан ортида яшайди.
XS
SM
MD
LG