Линклар

Афғонистонда йўқолган самолётда 15 хорижлик бўлган


Афғонистон расмийлари 17 май куни Ҳиндикуш тоғлари узра парвоз қилаётган пайтда йўқолиб қолган йўловчи учқичда 15 нафар хорижлик бўлганини маълум қилди.

Улар орасида уч нафар Покистон ва уч нафар тожикистонлик экипаж аъзолари бор.

Қундуз шаҳридан пойтахт Кобул томон парвоз қилаётган пайтда ҳалокатга учраган самолёт бортида жами 44 одам бўлган.

Улардан ҳеч бири тирик қолмаган. Афғонистон армияси генерали Зай Йафталига кўра, самолётда яна уч нафар Британия, уч нафар АҚШ ва уч нафар Туркия фуқароси бўлган. Ҳозирга қадар 13та жасаднинг шахси аниқланиб, яқинларига топширилган.

Афғонистонлик генерал қурбонлар шахсини аниқлаш учун ДНК текшируви ўтказишда Туркия, АҚШ, Австралия ва Британия ёрдам таклиф қилганини айтди.

Pamir Airways ширкатига қарашли АН-24 русумидаги самолёт Кобул аэропортига 85 километр қолганида ҳалоктга учради.
XS
SM
MD
LG