Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:26

Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ чалинди


Постсовет ҳудудларининг аксарида 25 май ўқув йили расман тугайдиган кундир.
Постсовет ҳудудларининг аксарида 25 май ўқув йили расман тугайдиган кундир.

Бундан роппа-роса 9 йил аввал бир дунё орзулар билан мактаб остонасига қадам қўйган бугунги битирувчилар қўнғироқнинг жарангли садолари остида ҳозирча мавҳум бўлиб қолаëтган мустақил ҳаёт томон йўлланма олишди.


Ўзбекистон мактабларида яна бир сўнгги қўнғироқ чалинди. Йиллар давомида урф бўлган анъана бу йил ҳам бузилмади. Ўзбекистон ëшларининг яна бир тўлқини қати бузилмаган орзулар билан катта ҳаëтга йўлланма олди.

Бу орзу ва режалар ҳақида бу ëшлардан айримлари гапиради:

Фарҳод: Режамми? Хуллас мен ўзим келажакда мен ëқтирган касб ГАИшникда. Уйдагилар бўйича сваршикка топширмоқчиман.

Озодлик: Нима учун айнан ГАИшник ëқади?

Фарҳод: Йўл қоидалари ëқадида менга.

Озодлик: ДАН ходими-а?

Фарҳод: Ҳа.

Озодлик: Даромади учун эмасми?

Фарҳод: Йўқ.

Озодлик: Неча баҳоларга битирдингиз?

Фарҳод: 11 та 4¸ 11 та 5.

Озодлик: Дейлик¸ мана мутахассисликни қўлга олдингиз. Қаерда ишлаш ниятингиз бор?

Фарҳод: Корхонада бирор жойда¸ кейин ўзим бир цех очиб дарвоза¸ ромлар ясаш. Имтиҳон ҳали биттаси бўлди. Ҳали қолганлари бор.

Озодлик: Россияга кетиш нияти йўқми?

- Йўқ¸ ўзимизнинг Ўзбекистон ҳам бўлади. Битирувчиларга келажакда яхши ўқиб¸ яхши оилалардан¸ яхши ишларда ишлаб катта одам бўлишини ният қиламан¸ дейди Тошкент вилояти мактабларидан бири битирувчиси Фарҳоджон.

Битирувчи қизлардан бирини суҳбатга тортамиз:

- 5-мактабнинг 9 синф ўқувчиларимиз. Битирувчилар. 18 та ўғил бола¸ 18 та қиз бола. Биз бу мактабда яхши ўқиб¸ аъло баҳоларга ўқидик. Келажакда орзуларимиз ҳам бор. Ҳаммада ҳар хил. Мана шу беш йилда ҳар хил касб эгалари чиқди. Энди ҳозир ўзимиз хоҳлаган жойга ўқишга кирмоқчимиз. Кейин институтга ҳаракат қиламиз. Институтга сиртдан топшираман. Ҳам ўқитувчилик¸ ҳам медицина дипломини оламанда.

Озодлик: Битиргандан кейин ҳеч қандай нишонлаш йўқми?

- Нишонлаймиз. Аввал аттестатларни олсак¸ кейин уйда ўзимиз нишонлаймиз.

Озодлик: Мактабда рухсат берилмаган-а?

- Йўқ¸ деди исмини айтмасликни илтимос қилган битирувчи қиз.

Ўқувчилар¸ айниқса битирувчилар қалбида мактаб деб аталган заҳматнинг тугаганидан ҳам севиниш, ҳам эртанги куннинг мавҳумлигидан ҳаяжон бор. Бугун мактабни тугатганларнинг бир қисми касб-ҳунар коллежларига¸ яна бир қисми эса олий ўқув юртларига йўл олишади. Қолганларини эса ҳарбий хизмат ëки мардикор бозорлари кутмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтида келтирилишича, 2009-2010 ўқув йили бўйича мактаб ўқувчилари сони 4 миллион 895 600 нафарни ташкил этади. Шулардан 598 мингдан кўпроғи бу йилги 9-синф битирувчиларидир.

Ўзбекистонда 9 йиллик мажбурий таълимдан кейин ёшларни мажбурий-ихтиёрий 3 йиллик ўрта-махсус ва касбий таълим босқичи кутмоқда.
XS
SM
MD
LG