Линклар

“Эзгулик” идорасидаги ўғирлик бўйича жиноят иши очилди


Тошкент шаҳар Шайхантовур туман ички ишлар бўлими Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти идорасига ўғри тушиши муносабати билан Жиноят кодексининг 169- моддаси (ўғирлик) бўйича жиноят иши очди, деб хабар қилди Фергана.ру сайти.

Сўнгги дам олиш кунлари ўғирлик содир этилгани душанба куни маълум бўлди.

"Эзгулик" раҳбари Васила Иноятованинг Озодликка маълум қилишича, ташкилот идорасидаги компютернинг қаттиқ диски номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Халқаро Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти душанба куни тарқатган баёнотида Ўзбекистон ҳукуматини Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти компютери қаттиқ диски ўғирланиши юзасидан тўла ва шаффоф текширув ўтказишга, унинг эгасига қайтарилишини кафолатлашга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.

XS
SM
MD
LG