Линклар

logo-print

Ироқ авиаширкати қувайтликларга товон тўламоқчи эмас


Ироқ ҳаво йўллари авиаширкати Буюк Британия ва Швецияга парвозларни амалга оширишдан бош тортди.

Ширкат раҳбари Кифаҳ Ҳассаннинг мактубида айтилишича, бундай қарор қабул қилинишига Ироқ ҳаво йўллари билан Қувайт ҳаво йўллари ширкати ўртасидаги молиявий келишмовчилик сабаб бўлди.

Ўтган ойда Ироқ ҳаво йўллари учоғи сўнгги 20 йил ичида илк бор Бағдоддан Лондонга парвоз қилган эди. Бироқ Британия ҳудудида ширкат учоғи ушлаб қолинди.

Қувайт ҳаво йўллари ширкати иддаосича, у 1990 йили Ироқ кучларининг Қувайтга бостириб киргани оқибатида бир миллиард икки юз миллион доллар зарар кўрган ва эндиликда зарарни Ироқ ҳаво йўллари қоплаши лозим.


XS
SM
MD
LG