Линклар

Италия молиявий бўҳронга қарши чоралар кўрмоқда


Италия ҳукумати бюджет ҳаражатларини сезиларли равишда қисқартирадиган бўлди.

Давлат амалдорларининг маошлари 3 йил давомида шу кундаги ҳажмдан оширилмайди, қатор ижтимоий дастурларни молиялаштириш қисқартирилади.

Кўриладиган чоралардан мақсад 2012 йилгача мамлакат бюджети камомадини қисқартиришдир. Камомад шу кунда 24 миллиард еврони ташкил қилмоқда ва бу евро зонасидаги мамлакатлар орасида энг катта кўрсаткичдир.

Италиядан ташқари молиявий бўҳрон Греция ва Испанияда ҳам кузатилмоқда ва бу ҳолат евронинг барқарорлигига таҳдид солмоқда.
XS
SM
MD
LG