Линклар

logo-print

Москва Вашингтон ҳаракатларини танқид қилди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Patriot русумдаги ракета мосламаларининг Полша ҳудудига жойлаштирилишини кескин танқид қилди.

АҚШнинг "ер-ҳаво" турдаги Patriot ракеталари душанба куни Полша шимолида, Россиянинг Калининград ўлкаси чегарасидан 60 километр узоқликда жойлаштирилди.

Расмий Москва АҚШ ракеталарининг ўз чегарасига яқин ҳудудда жойлаштирилишига қатъиян қарши чиқиб келмоқда.

АҚШ томони эса ушбу ракета мосламалари Россияга қарши қаратилмагани ва америкалик ҳарбийлар келаси икки йил давомида Полша аскарларига Patriot ракета мосламаларидан фойдаланишни ўргатишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG