Линклар

logo-print

Обама Мексика кўрфазига боради


АҚШ президенти Барак Обама Мексика кўрфазида нефт платформасида юз берган авария оқибатларини бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида бугун мамлакатнинг жанубий штатларига сафар қилади.

20 апрел куни British Petrolium ширкатининг нефт қувурида портлаш рўй бериши оқибатида АҚШнинг Мексика кўрфазидаги қирғоқларини баҳайбат нефт доғлари қоплай бошлади. Ширкат вакиллари бир ойдан буён денгиз тубида сувга сизиб чиқаётган нефтни тўхтатишга уринмоқда, бироқ шу кунгача қилинган ҳаракатлар самара берганича йўқ.

Бугун British Petroleum ширкати қувурдан чиқаётган нефтни тўхтатиш борасида навбатдаги уринишларни амалга оширажагини билдирди.

АҚШ ҳукумати эса нефт оқиб чиқишини бартараф этолмаётгани учун British Petrolium ширкатини кескин танқид қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG