Линклар

logo-print

Курганда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди


Россиянинг Курган вилоятида 10 йилдан буён ўз юртида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

ИНТЕРФАКС-УРАЛ ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, қўлга олинган шахс ўз ватанида таъқиқланган ва жамоат хавфсизлигига тахдид келтирувчи адабиётларни тарқатганликда айбдор, деб топилган ва халқаро қидирувга эълон қилинган.

Курганда қўлга олинган шахсни Ўзбекистонга топшириш тўғрисида қарор қабул қилган. Ҳозирча ушбу шахснинг исми-шарифи ошкор қилинмади.

Аввал ҳам Россия томони турли диний айбловлар билан Ўзбекистонда қидирувга эълон қилинган бир қанча шахсларни қўлга олиб, кейинчалик Тошкентга депортация қилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари эса Россия ҳаракатларини танқид қилиб, Ўзбекистонга топширилган шахсларнинг қийноққа солиниши ва ноҳақ қамалиши мумкинлигидан ташвиш билдириб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG