Линклар

Жаҳон банки Қозоғистонга маблағ ажратади


Жаҳон банки Қозоғистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ушбу давлатга бир миллард доллар кредит ажратишини эълон қилди.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича раҳбари Моту Кониши сўзларига кўра, Қозоғистонга ажратилаётган маблағ асосан мамлакатнинг солиқ сиёсатини такомиллаштириш ҳамда банк тизимини тартибга келтириш каби дастурларга йўналтирилади.

Қозоғистон Молия вазири Бўлат Жамишев ажратилаётган пуллар, шунингдек, 2010 йилги давлат бюджетидаги камомадни қоплашга сарфланишини маълум қилди.

Жорий йил Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот кўламининг икки фоизга ортиши тахмин қилинмоқда.

Айни пайтда, Жаҳон банки расмийларига кўра, банк 1992 йилдан буён Қозоғистонга беш миллиард доллар атрофида жами 35 та кредит ажратган.
XS
SM
MD
LG