Линклар

Аварияга учраган рус сайёҳлари Туркияни тарк қилади


-Туркиядаги йирик автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олган россиялик 20га яқин сайёҳ махсус учқич билан Россияга юборилади, дея баёнот берди Россиянинг Анталия минтақасидаги Бош консули Миржалол Ҳусанов.

Консул сўзларига кўра, жиддий тан жароҳати олган йўловчилар Туркия шифохоналарида даволанишни давом эттирадилар.

Сешанба куни Туркиянинг Анталия минтақасида содир бўлган автоҳалокат оқибатида 15 нафар йўловчи, жумладан россиялик 13 сайëҳ нобуд бўлди ва камида 26 киши тан жароҳати олди. Автобус россиялик туристларни Алания курортидан Денизли шаҳри яқинидаги Памуккале шаршарасига олиб кетаётган пайтда кўприкдан 15 метрлик жарликка қулаган. Айни пайтда фожиа сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG