Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод АҚШ ва Россия етакчиларига мурожаат қилди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШни кам тўйинтирилган уранни қайта ишлаш учун Туркияга юборишга оид яқинда қабул қилинган келишувни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Маҳаллий телевидение орқали қилган чиқишида Эрон раҳбари¸ ўтган ҳафта имзоланган келишувни Теҳрон билан алоқаларни яхшилаш учун президент Барак Обамага берилаётган сўнгги имконият, дея атади.

Маҳмуд Аҳмадийнажод, шунингдек Россия президенти Дмитрий Медведевни Эронни жазолашга қаратилган АҚШ ҳаракатларини қўллаб-қувватламасликка ундади.

- Бундай қалтис бир вазиятда қўшнимиз Россиянинг бизга қарши чиқаётган ва 30 йилдан буён бизга душманлик қилиб келаётган давлатларни қўллаб-қувватлашига гувоҳ бўлишни истамаймиз. Эрон миллати бундай ҳаракатларни қабул қилмайди. Ишончим комил, Россия томони вазиятга баҳо бериб, тўғри қарор қабул қилади, Теҳрон раҳбари.

17 май куни Эрон томони Бразилия ва Туркия етакчилари билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг, ўз уранини қайта ишлаш учун Туркияга юборишга рози бўлди. Бироқ Ғарб давлатлари мазкур келишувга шубҳа билан қараб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG