Линклар

Новосибирскда Исмоилов кўргазмаси бўлиб ўтади


26 май куни Новосибирскда таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоиловнинг шахсий кўргазмаси очилади.

Интерфакс агентлиги тарқатган хабарга кўра, иқтидорли ўзбек рассомларидан бири саналган Бобур Исмоилов кўргазмаси Россия Фанлар академиясининг Новосибирскдаги Сибир бўлимига қарашли Олимлар уйида бўлиб ўтади.

Интерфакснинг ёзишича, “Дарвеш хаёли” номи остида очилаётган ушбу кўргазма Ўзбекистон республикасининг Новосибирскдаги Бош консуллиги томонидан ташкил қилинган.

Исмоилов қаламига мансуб асарлар ҳозирги кунда Франциянинг Овер шаҳридаги Ван Гог музейида, АҚШдаги “Байналминал маданият” галереяси ва бир қатор шахсий коллецияларда сақланади.
XS
SM
MD
LG