Линклар

Эркин микрофон - Камбағалнинг боласига танлаб нима бор?

  • Фаррух Юсуфий

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бу йилги мактаб битирувчилардан бири¸ ўзи ва синфдошларининг "тепа"дан танланган коллеж ва лицейларга мажбуран юборилаëтганини айтади.


Битирувчига танлов имкони берилмаëтир...

Самарқанддан қўнғироқ қилган илк суҳбатдошимиз бу йил мактабни битираётган юз минглаб ўзбек ёшларидан бири. У Самарқанд¸ қолаверса бошқа вилоятларда ҳам ўзига ўхшаган битирувчилар дуч келаётган муаммо ҳақида гап очди.

- Болалар ҳозир ўрта мактабни тугатаяпти. Ниманинг масаласи бўйича бошқа ўқишга эмас¸ мана шу ўзи кўрсатган коллежга кирасан¸ деб бошқа коллежга документни бермайман¸ деяпти Самарқандда. Шу масалада гапирмоқчи эдим.

Озодлик: Мажбурлаб бошқа коллежга ҳужжат топширтирмайдими?

- Ҳа¸ ўзи нима очган.

Озодлик: Аниқ айтинг. Ким нима очган?

- Шу ерда маиший хизмат коллежи бор. “Шу ерда ўқимайман. Бошқа жойга кираман” деса¸ “Аввал бошқа жойдан бориб справка олиб келасан. Гувоҳнома берамиз тўққиз йил ўқиганинг тўғрисида. Агар ўқимасанг¸ мана шунга кирасан” дейди. “Йўқ¸ мен ўқимайман” деса¸ “Просто документингни олиб бориб берасан. У ерда ўқимасанг ҳам майли” дейди. У ерга документини олиб борса¸ пахта вақти келади. Пахтага борасан ëки Ўзбекистонда туриб доллар билан гаплашади. “Пахтага бормасанг 100 доллар берасан” дедйи. Шу билан пахта тугаб имтиҳон келади. Имтиҳон пайтида ҳам “пул бер” дейди. “Имтиҳонга бормайсан. Документинг кетаяпти” деб шунақа нима қилаëтган эканда.

Озодлик: Масалан¸ сиз “мен бу коллежда ўқимайман. Нариги коллежда ўқийман” деб туриб олсангиз¸ нима қилишади? Сизга аттестат беришмайдими?

- “Олдин бориб имтиҳон топшир. Агар кира олсанг¸ аттестатингни берамиз” дейди. Аттестатни бермайди. Мана шу ерда ўқиди¸ деб гувоҳнома беради. Имтиҳондан йиқилса¸ шу ерга мажбурлаб киргизишмоқчида¸ дейди ўзи истаган йўналиш бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум этилган самарқандлик суҳбатдошимиз.


Алдагани халқ яхши....

Жиззах вилояти туманларининг биридан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз ҳам ўзини таништирмади, лекин кўзи ожиз биринчи гуруҳ ногирони экани ва ўзига нисбатан ҳукумат идоралари томонидан ноҳақликлар бўлаётганидан арз қилди.

- Бизни ташвишга соладиган нарса¸ мен ўзим кўз бўйича биринчи гуруҳ ногирониман. 2007 йил ижтимоий ҳимоялаш йили деб эълон қилинган пайтда мен давлат органи¸ яъни суд ижрочилари томонидан ўз уйимни тортиб олиб қўйган Ўзбекистонда. Ноқонуний уй қилдинг деб. 12 сўтик ерга уй қилганман. 24 сўтик талаб қилган суд мендан. Охири ижрочилар келиб мажбуран чиқариб юбориб ижтимоий ҳимоя қилиш йилида¸ менинг бормаган жойим¸ бормаган нимам қолмади.

Озодлик: Ҳозир қаерда яшаяпсиз ака?

- Ҳозир менга янгидан олти сўтик участка берди. Яна ҳеч қанақа ëрдам ҳам қилиб бермади. Шу ерда ҳозир бировларнинг ëрдами билан икки хона уй қилиб олганман.

Озодлик: Бу муаммо билан кимларга мурожаат қилдингиз?

- Бу муаммо билан биринчи одам мени судга берди. Суд унинг фойдасига ҳал қилиб бергандан кейин ...

Озодлик: Ким эди у одам?

- Бир ўқитувчи одам. Қишлоғимиздан. У одам судга бергандан кейин суд унинг фойдасига ҳал қилиб берди. Ижтимоий ҳимоялаш йили дастури давом этиб келаëтган эди. Кейин мен Тошкентга Ўзбекистон радиосига мурожаат қилдим. "Қармоқ" деган эшиттириши борку. Улар “Бизлар бу нарсани эфирга чиқаришга қўрқамиз” деди. Шунчалик тазйиққа учраганда бу Ўзбекистонда.

Озодлик: Биринчи гуруҳ ногиронимисиз?

- Кўз бўйича биринчи гуруҳ ногирони.

Озодлик: Умуман кўрмайдими?

- Умуман кўрмайди¸ деса ҳам бўлади. Туғма кўз бўйича ногиронманда.

Озодлик: Ўзингизни таништирасизми ëки йўқми?

Сир бўлиб қўя қолсин¸ дейди суҳбатдошимиз.

Сўзида давом этаркан суҳбатдошимиз ўзи яшайдиган туманда ногирон ва нафақахўрлар икки ойдан бери пенсия пулларини ололмаётганини гапириб берди.

- Пенсиялар вақтида берилмайди.

Озодлик: Охирги марта қачон олдингиз пенсияни?

- Охирги марта 2 май куними олган эдикда март ойиникини.

Озодлик: Апрел май ойлари ҳали берилгани йўқ.

- Йўқ¸ банкда нақд пул йўқ. Сабаб ана шу нарсага келиб тақалади.

Озодлик: Нимага энди нақд пул йўқ экан? Шуни тушунтиришаяптими сизларга?

- Уни тушунтирмайдида.

Озодлик: Ўзбекистон телевидениесида¸ матбуотида “Бизда қариялар¸ нафақахўрлар¸ ногиронлар ижтимоий ҳимояланган. Пенсиялар оширилаяпти. Вақтида берилаяпти” деб айтилаяптику.

- Мисол учун¸ мен ўзимдан хулоса қилиб оладиган бўлсам¸ бу нарса фақат қоғоздагина бўлиб қолаяпти. Қоғозга ëзилган¸ уни бир диктор ўқиб бераяпти¸ тамом.

Озодлик: Сизнинг нафақангизни нақд пул билан берадими ëки пластик карточка биланми?

- Пластик карточкага оламан.

Озодлик: 100 фоизми?

- Ҳа.

Озодлик: Пластик карточкага олгандан кейин ҳамма жойда харид қилаверасизми? Масалан¸ бозорда.

- Йўқ¸ бозорларга ҳали қўйгани йўқ.

Озодлик: Нон¸ ëғ¸ гуруч деган нарсаларни қаердан харид қиласиз?

- Давлатники эмас¸ хусусий дўконларга ҳам мажбурий терминал қўйдираяптию.

Озодлик: Ўша ердан оласизми?

- Ҳа.

Озодлик: Нарх-наволар қанақа? Бозор билан бир хилми?

- Нарх-наво нимага қараганда қимматроқ. Нақд пулга қараганда қимматроқ. Нақд пулга битта нарсани 100 сўмга олсангиз¸ пластик карточкага 110-115 сўмга оласиз. Икковининг нархи икки хил.

Озодлик: Пластик карточкага нимага рози бўлдиларинг сизлар?

- Бизлар пулни эртароқ қўлимизга оламиз¸ деган мақсадда шундай бўлдида. У бўлмаган нарса экан. Диктатура эканда эълон қилиниши.

Озодлик: Демак алдашибдида сизларни.

- Ҳа¸ дейди Жиззах вилоятидан қўнғироқ қилган биринчи гуруҳ ногирони.


Адолат осмонда....

Сирдарёдан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз ўзини Эрназаров Ҳазратқул деб таништирди ва вилоят таълим бошқармаси томонидан қонун бузилганлиги туфайли ишсиз қолгани ҳақида гапирди.

- Мен Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 99-моддасини қўпол равишда бузилиб беш йилдан бери ишга тикланмай юрган фуқаро Эрназаров Ҳазратқулман. Менга касаба уюшма¸ вилоят Халқ таълими бўлими¸ шаҳар Халқ таълими бўлими Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 99-моддасини бузган¸ деб кўрсатма бераяпти. Фуқаролик судида менинг даъвомни қаноатлантирмади. Мен ҳозирги вақтда Олий судгача мурожаат қилдим. Олий судга кўп киритаяпман. У ерда фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг раиси Ëдгоров жавоб берган. Олдингини қаноатлантирмай бераяпти. Ҳозирги вақтда президент девонига бораяпман. Президент девонида иккита ака бор экан. Пенсионер акалар. Мен қабул қиладида¸ Олий суддан вакил келади киритади. 40-50 варақ қоғоз топшириб келамиз. Ҳеч қанақа ўзгариш бўлмайди. Шу билан “кўрилмай қолдирилди” деб мени қайтариб жўнатади. Қонунчилик палатасига жўнатаяпман. Суд-ҳуқуқ масаласи қўмитаси Ортиқовага. Икки-уч марта менинг манфаатимни Олий судга киритади. Бу хатлар ҳам жавобсиз қолаяпти. Бизларда қонун ижроси йўқ. Олий судга раис қабулига мен бир-икки марта бордим. Умуман раис қабул қилмайди экан.

Озодлик: Сизни нима сабабдан ишдан бўшатишган?

- Мендан бюллетенда вақтимда мажбурий ариза ëздириб олган.

Озодлик: Ким мажбурлаб ариза ëздирган?

- Шаҳар халқ таълими мудири.

Озодлик: Ким бўлиб ишлагансиз сиз ўзи?

- Мен мактабда хўжалик ишлари бўйича завхоз бўлиб ишлаганман.

Озодлик: Сенатор Ортиқова аралашди¸ бу ишга деяпсиз. Балки ишингиз ҳал бўлиб қолар.

- Ҳал бўлишига ишонмаяпман. Чунки Ортиқова биринчи мартада “Гулистон туманлараро судининг қарорига асосан кўриб чиқилсин. Менга жўнатилсин” деб ëзаяпти. Кейинги хатларида фақат муаллифга жавоб бераяпти. У назоратга олмаяпти. Шунга қараганда яна илагригидай ўйин бўладими деяпманда¸ дейди Эрназаров Ҳазратқул.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG