Линклар

НАТО юклари Ўзбекистондан ўз вақтида жўнатилмаяпти


Ўзбекистон Афғонистондаги НАТО кучларига зарур бўлган юкларнинг транзит ўтишига тўсқинлик қилмоқда, деб хабар қилди Тожикистон темир йўллари ширкати.

Мазкур ширкат вакилига кўра¸ ҳозир Ўзбекистон ҳудудида Афғонистонга жўнатиладиган 300дан ортиқ вагон тўпланиб қолган бўлиб бу вагонлардаги юклар¸ асосан¸ Афғонистондаги халқаро кучларга аталган ёнилғи мойлаш материаллари¸ хусусан авиация ёнилғисидан иборат.

Афғонистонга жойлаштирилган НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг Кобулдаги матбуот вакили подполковник Гоетц Хасске Ройтер ахборот агентлигига НАТО юкларининг бир қисми Ўзбекистонда тўхтаб қолгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

- Биз қанча вагон эканини аниқ билмаймиз. Аммо бу фаолиятимизга таъсир этмайди. Биз юк ташишда бир нечта текширув-ўтказиш пунктларидан фойдаланишимиз мумкин. Биз баъзи юкларни бошқа йўллар орқали олиб келишимиз мумкин, деди НАТО расмийси.
XS
SM
MD
LG