Линклар

logo-print

Қозоғистонда 12 минг бош сайғоқ ўлди


Қозоғистон расмийлари тарқатган хабарга кўра, мамлакатда 12 мингдан зиёд сайғоқ ўлган. Кийикларнинг ўлимига улар орасида тарқаган эпидемия сабаб бўлган.

Қозоғистон санитария эпидемиология хизмати расмийси Серик Иманқуловга кўра, сайғоқлар ўпкани ишдан чиқарувчи инфекциядан ўлмоқда.

Ўн мингдан зиёд сайғоқнинг ўлганини Иманқулов "кенг миқёсли фожеа", "табиат ҳалокати", деб атади.

Сайғоқлар асосан Қозоғистон, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларида учрайди.

Мутахассисларга кўра, 1990-йилларда тилга олинган мамлкатларда ҳаммаси бўлиб бир миллион бош атрофида сайғоқ бор эди.

Бугунга келиб бу рақам 50 минггина бошни ташкил қилади.

Сайғоқлар ғайриқонуний ов қурбони бўлмоқда. Уларни гўшти ва шохи учун ўлдирадилар.

Сайғоқ шохи Хитой тиббиётида дори сифатида қўлланилади.
XS
SM
MD
LG