Линклар

logo-print

Саакашвили грузинларга ташқи душманни кўрсатди


Кеча Грузияда Мустақиллик куни байрам қилинди.

Президент Михаил Саакашвили 2008 йил августида бўлиб ўтган бир ҳафталик Россия-Грузия урушидан кейин илк бор ўтказилган ҳарбий парадни қабул қилди ва грузияликларни "ташқи куч" таҳдиди сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди.

Ҳарбий параддан сўнг Саакашвили "Россиянинг 1921 йилдан 2008 йилгача бўлган даврда Грузияга қарши агрессиялари қурбонлари" хотирасига барпо этилган ёдгорликни очди.

Грузия раҳбари "ҳар бир грузиялик Грузия учун жонини беришга, исми ёдгорликка ёзилишига тайёр бўлиши" кераклиги ҳақида гапирди.

Грузия билан Россия ўртасидаги муносабатлар 2008 йилги урушдан буён совуқлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG