Линклар

Амнести Интернешнл навбатдаги ҳисоботини эълон қилди


Инсон ҳуқуқлари халқаро Амнести Интернешнл ташкилоти дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари риоясига оид 2009 йилги аҳвол тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳужжатда жаҳоннинг 159 давлатидаги аҳвол тафсифланган. Эрон, Судан, Мьянма, Хитой каби давлатлар кескин танқид қилинган, Афғонистон ва Ироқда ҳам инсон ҳуқуқлари топталиши ҳоллари кўп кузатилаётгани эътироф этилган.

АҚШ эса Гуантанамодаги қамоқхона ҳануз ёпилмагани учун танқид қилинган.

Амнести Интернешнл инсон ҳуқуқларига оид Ўзбекистондаги аҳволни ҳам мунтазам кузатиб келади.

Ташкилот яқинда, Андижон воқеаларининг 5 йиллиги муносабати билан Европа Иттифоқига мурожаат қилиб, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистларни таъқиб қилишда давом этаётгани учун Ўзбекистонни кескин қоралашга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG