Линклар

Жаҳондаги ҳар бир можар Венгрия фуқароси бўлиши мумкин


Венгрия парламенти бошқа мамлакатлар фуқаролари бўлган этник можарларга Венгрия фуқаролигини ҳам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Қонун лойиҳасига кўра, можар эканлигига ҳужжат келтира оладиган, венгр тилини билишини кўрсата оладиган чет элларда яшайдиган этник можарлар, агар истасалар, Венгрия паспортини олишлари мумкин.

Венгрия фуқаролигини оладиган чет эллик можарларга сайлаш ҳуқуқи бериладими-йўқми – қонун лойиҳасида бу масала ҳозирча аниқланмаган.

Венгриянинг бу ташаббуси қўшни Словакиянинг норозилигига сабаб бўлди. Бу мамлакат аҳолисининг 10 фоизи можарлардир.

Братислава фикрича, Венгрия қабул қилаётган янги қонун Словакиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид яратиши мумкин.
XS
SM
MD
LG