Линклар

Луизиана соҳилларини нефт қоплади


АҚШ жанубидаги Луизиана штатининг денгизга туташ ҳудудида соҳилнинг 160 километрини Мексика кўрфазидаги авария оқибатида сувга оқиб чиқаётган нефт қоплади.

Штат губернатори Бобби Жиндэл чоршанба кунги чиқишида нефт қазиш платформасидаги аварияни бартараф этолмаётган Бритиш петролеум ширкатини ҳамда АҚШ федерал ҳукуматини танқид қилди.

Жиндэл фикрича, авария оқибатларини бартараф этиш йўлида кўрилаётган чоралар "жуда заиф ҳамда жуда кечдир".

Нефт қазиш платформасида авария юз берганига бир ойдан ошди. Сувга оқиб чиқаётган нефт ҳануз тўхтатилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG