Линклар

logo-print

Жанубий Корея денгиз машғулотлари ўтказди


Жанубий Корея денгиз қўшинлари бугун сувости кемалар ҳужумига қарши кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.

Ушбу машғулотларда Жанубий Корея қўшинларининг 10га яқин жанговар кемаси, жумладан эсминец (эскадра миноноси) иштирок этган.

Хабарларга кўра, ҳарбий машғулотлардан кўзланган асосий мақсад Шимолий Корея сувости кемаларини аниқлаш каби ҳаракатларни ишлаб чиқиш бўлган.

Ўтган ҳафта мустақил комиссия Жанубий Кореянинг “Чхонан” ҳарбий кемаси Шимолий Корея сувости кемасидан отилган ракета томонидан чўктирилган, деган хулосага келди.

Шимолий Корея эса ушбу иддаоларни кескин инкор қилиб, ён қўшниси Жанубий Корея билан барча алоқаларини тўхтатишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG