Линклар

Ставрополдаги портлаш тафтиш қилинмоқда


Россия прокуратураси Ставропол марказида чоршанба куни содир этилган портлаш юзасидан терроризм бўйича жиноят иши очилганини эълон қилди.

Шаҳар марказидаги истироҳат боғи ҳамда маданият уйи ёнида рўй берган кучли портлаш оқибатида камида етти киши нобуд бўлди, 40дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Хабарларга қараганда, 16 киши ўта оғир аҳволда. Портлаш қурбонлари орасида 12 яшар қизалоқ ҳам бўлган.

Дастлабки маълумотларга қараганда¸ 200 грамм тротил кучига тенг бўлган қўлбола бомба портлатилган.

Чоршанба кунги портлаш Чечен рақс жамоасининг маданият уйида концерти ўтказиши арафасида содир этилган. Ставропол ҳокими Валерий Гаевский шаҳар марказидаги портлашни "ваҳшиёна провокация", дея атади.

XS
SM
MD
LG