Линклар

logo-print

Душанбеда ШҲТга аъзо мамлакатлар судялари йиғилди


27 май куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий суд раисларининг 5-йиғилиши ўз ишини бошлади.

Мазкур тадбир иштирокчилари икки кун давомида асосан иккита масала, яъни ШҲТ аъзо давлатлар қонунчилигида аёл ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги масалалари ҳамда қийноқларга қарши кураш ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш борасида фикр алмашадилар.

Анжуманда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Хитой Олий судларидан вакиллар иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG