Линклар

logo-print

Ақаев дахлсизликдан маҳрум қилиниши мумкин


Қирғизистон муваққат ҳукумати мамлакат собиқ президенти Асқар Ақаевни ҳам дахлсизлик мақомидан маҳрум қилиш ниятида.

Муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Азимбек Бекназаров пайшанба куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида айни пайтда ҳукумат расмийлари ушбу ҳужжат лойиҳаси муҳокамасини ниҳоясига етказаётганини маълум қилди.

Аскар Ақаев 1990-2005 йиллар давомида Қирғизистон президенти лавозимида ишлаган. 2005 йилда мамлакатда амалга оширилган инқилобдан сўнг Ақаев ҳокимиятдан четлаштирилган эди.

Айни кунларда асли физик олим бўлган Ақаев¸ Москвада илмий фаолият билан шуғулланмоқда.

XS
SM
MD
LG