Линклар

Facebook хавфсизлик чораларини кучайтиради


Интернетдаги машҳур тармоқлардан бири ҳисобланган Facebook хавфсизлик чораларини кучайтираётганини эълон қилди.

Бундай чораларнинг кўрилишига эса яқинда ушбу тармоқ фойдаланувчиларига оид шахсий маълумотларнинг учинчи шахслар томонидан осонликча қўлга киритиш мумкинлиги аниқлангани сабаб бўлди. Маълум бўлишича, интернетда реклама жойлаштирувчи ширкатлар ёки хакерлар ҳеч қандай қийинчиликсиз мазкур тармоқ аъзоларига тегишли барча маълумотларни кўчириб олиши ва унга эгалик қилиши мумкин.

Ҳозирги кунда Facebook тармоғига жаҳон бўйлаб салкам 500 миллион киши аъзо. Айни пайтда Facebook асосчиси Марк Зукерберг янги ўзгартишлар келаси ҳафтадан бошлаб тақдим қилиниши ва тармоқ фойдаланувчилари ўз маълумотларини ҳимоя қилиш учун янада кучлироқ дастурлардан фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG