Линклар

logo-print

Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси пикет қилинди


27 май куни Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси ёнида Қирғизистондаги тожиклар ассоциацияси ва тожикистонлик талабалар Тожикистонга аталган гуманитар ёрдам орттирилган вагонларнинг Ўзбекистонда ушлаб турилишига қарши норозилик акцияси уюштирди.

Пикет иштирокчиларига кўра, яқинда Тожикистоннинг Кўлоб туманида содир бўлган сел оқибатида бу мамлакат халқаро кўмакка муҳтож бўлиб қолган. Ўзбекистон томони эса селдан зарар кўрганларга жўнатилган гуманитар ёрдам юкланган вагонларни чегарада сабабсиз ушлаб турибди.

Норозилар Ўзбекистон ҳукуматига мўлжалланган мурожаатни элчихона ходимларига топширишни режалаган, бироқ Ўзбекистон расмийларидан ҳеч ким тўпланганлар олдига чиқмаган. Пикет иштирокчилари мурожаатни элчихонани қўриқлаётган милиция ходимларига топшириб, тарқаб кетганлар.

Тожикистон расмийларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида Тожикистонга жўнатилган 969 вагон инсонпарварлик ёрдами ушлаб турилибди.
XS
SM
MD
LG