Линклар

Ислом Каримов Андижон ва Фарғонага борди


Ислом Каримовнинг вилоят бозорларига сафари арафасида бу ердаги нархлар ҳам "тартиб"га солинади.

Ислом Каримовнинг вилоят бозорларига сафари арафасида бу ердаги нархлар ҳам "тартиб"га солинади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 26-27 май кунлари Андижонва Фарғонага сафар қилганидан аксар водийликлар бехабар қолган бўлса-да¸ улардан айримлари президент келишидан аввал нархларнинг туширилганидан хурсанд.

Ўзбекистон ахборот агентлигига кўра Ислом Каримовнинг Андижон сафаридан кўзланган мақсад “жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан танишиш” бўлган.

Ўзбекистон президентининг бирор бир вилоятга бориши кўпинча ўша вилоят ҳокимининг ишдан олиниши билан боғлиқ бўлади. Бу галги сафари чоғида Ислом Каримов Андижон вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмоновни лавозимидан бўшатгани йўқ. Аксинча, ҳоким амалга оширган ишларни мақтаб, доимгидек “ҳали қилиниши зарур бўлган вазифаларга алоҳида эътибор қаратган” ҳамда донишмандларча топшириқлар берган.

Оддий андижонликлар Ўзбекистон президентининг вилоятга келиши ўзлари учун кутилмаган воқеа бўлганини айтади.

- Йўқ, билишмаган эди Каримовнинг келишини. Фақат министерство келади, универсиада бўлаяптию.Ашини очиб кетади дейишиятувди. Каримовни келиши кеча билинди шекилли, дейди иккиланиб андижонлик суҳбатдошимизларимиздан бири.

Ислом Каримов Андижонга нега келдию бу ерда нима қилди? деган саволга ҳам оддий андижонликнинг тайинли жавобдан хабари йўқдек кўринди:

-Келиб, футбол стадиони очилибди. Ашини очиб кетти холос, дейди андижонлик суҳбатдош.

Андижонда президент Ислом Каримовнинг келишини кўзи тўрт бўлиб кутганлар ва бундан хурсанд бўладиганлар йўқ эмас. Сабаби эса¸ "президент келишидан олдин гўшт арзон бўлишида" дейди Ислом Каримовни “тоғамиз” деган яна бир андижонлик суҳбатдош.

- Хўжабодга борибди. Биз хурсанд бўлдик Каримовнинг келганидан, тоғамизни. Зўр бўладида келса. Ҳаммаёқ яхши бўлади. Мана гўштлар арзонлабди 6500 га тушиб.

Озодлик:
Ўзи неча пул эди?

- Олдин 8000 эдида. Кечагинда¸ мана тухумни айтди¸ 150 сўм қиламиз деб. Ҳа¸ зўр бўлаяптию.

Озодлик: Гўштни нархи, тухумни нархи қачон тушди?

- Уч-тўрт кун бўлди, дейди андижонлик суҳбатдош.

Биз суҳбатдошимиздан “ҳокимлар ҳақида гап бўлмадими? деб сўрадик. Ёнида турган аёлидан сўрайди суҳбатдошимиз:

- Телевизорда кўрмадингми? Ҳокимларни олиб ташлагани йўқми? (сўнг жавоб беради)

- Ҳокимлар ҳам кучли ҳокимда, яхши ҳоким улар. Иморатларни солаяпти. Каримов тоғадан, мана шунақа одамлардан 5-10та бўлиб қолса борми, ҳамма ёқни зўр қиворади, ҳаммаёқ арзонлашиб. Анжанга келса зиён бўладими? Яшнаб кетаяпти ҳамма ер, мана бундақа арзон бўлаяпти. Ўзи кўриб туриб, аҳволни зўр қилиб бераяпти, дейди Ислом Каримовнинг вилоятга келиши олдидан нархлар арзонлаганидан хурсанд бўлган андижонлик суҳбатдош.

Андижон вилояти Қирғизистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Ислом Каримовнинг бу вилоятга ташрифи ҳарбий қисмлар билан учрашувидан бошланган.

28 май куни вилоятда талаба ёшлар иштирок этувчи “Универсиада” спорт мусобақалари бошланади. Ўзбек матбуоти Ислом Каримов мана шу мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросими бўладиган “Соғлом авлод” номли стадионида ҳам бўлиб, тайёргарлик ишлари билан танишганини таъкидламоқда.

Ўзбекистон президентининг Андижонда сўнг Фарғонага ҳам боргани хабар қилинди. Озодлик боғланган фарғоналиклар¸ бу сафардан бехабар қолганлари¸ бироқ икки кундан буён шаҳарда ҳарбий қўриқчиларнинг кўпайгани¸ эски ва кўримсиз уйларнинг қизил ва кўк плёнкалар билан гўё қурилиш бўлаятганидек бекитиб қўйилгани¸ асосий автомагистрал ëқасида жойлашган уйларнинг тўқ сариқ рангга бўялганидан шаҳарга муҳим меҳмон келганини сезганларини билдиришди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG