Линклар

logo-print

Сайғоқлар ўлими тафтиш қилинмоқда



Қозоғистон прокуратураси яқинда мамлакатда 12 мингдан зиёд сайғоқнинг оммавий равишда қирилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини эълон қилди.

Қозоғистон Санитария-эпидемиология хизмати расмийси Серик Иманқуловнинг билдиришича, сайғоқлар ўпкани ишдан чиқарувчи инфекциядан ўлмоқда. Ўн мингдан зиёд сайғоқнинг ўлганини Иманқулов "кенг миқёсли фожиа", "табиат учун ҳалокат", деб атади.

Сайғоқлар асосан¸ Қозоғистон, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларида учрайди.

Мутахассисларга кўра, 90-йилларда тилга олинган мамлакатларда ҳаммаси бўлиб бир миллион бош атрофида сайғоқ бор эди. Бугунга келиб бу рақам 50 минггина бошни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG