Линклар

Араб лигаси Ироқ ҳукуматини ҳаракатга ундади


Араб лигаси давлатлари Ироқ етакчиларини мамлакатдаги сиёсий бўҳронга якун ясаш ва имкон қадар тез фурсатда янги ҳукумат тузишга чақирдилар.

- Ироқ етакчилари бирлашган ҳолда, 7 март куни бўлиб ўтган парламент сайловидан сўнг мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳронга самарали ечим топишлари лозим, дейилади Араб лигаси давлатларининг бу борада ёйинланган баёнотида.

АҚШ ва Ғарб давлатлари ҳам Ироқдаги парламент сайловларидан сўнг мамлакатда юзага келган сиёсий вазиятдан ташвиш билдирган эдилар.

Сайлов расмий натижаларига кўра, собиқ Бош вазир Ияд Алавий етакчилигидаги Ироқия партияси 325 ўринли парламентда 91 ўринни, Нурий ал-Маликий коалицияси эса 89 ўринни қўлга киритган. Бироқ сиёсий партиялар шу пайтгача коалицион ҳукумат тузиш борасида ҳеч қандай келишувга эриша олмаяптилар.

XS
SM
MD
LG