Линклар

Обама бурғалаш ишларини тақиқлаши мумкин


АҚШ президенти Барак Обама Мексика кўрфазида рўй берган авария ортидан денгиз тубида бурғалаш ишлари олиб борилишига камида олти ойлик мораторий эълон қилиш ниятида.

Президент маъмурияти тарқатган хабарга кўра, Барак Обама ушбу режа тафсилотларини бугун Оқ уйда ўтказиладиган матбуот анжумани чоғида очиқлайди.

Оқ уй расмийларига кўра, махсус қўмита British Petroleum ширкатига тегишли нефт платформасида рўй берган авария оқибатларини ўрганишни ниҳоясига етказмагунча бурғалаш ишларига жорий қилинган мораторий ўз кучида қолади.

British Petrolium ширкати Мексика кўрфазидаги қувурдан сувга сизиб чиқаётган нефтни тўхтатиш борасидаги уринишларнинг режа бўйича амалга оширилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG