Линклар

logo-print

Обама хавфсизлик стратегиясини эълон қилди


АҚШ президенти маъмурияти пайшанба куни миллий хавфсизликнинг янги стратегияси тафсилотларини эълон қилди.

Унда аҳоли орасида экстремистик кайфиятларнинг кучайишига қарши туриш мамлакат раҳбарияти фаолиятининг устивор йўналиши қилиб белгиланган.

Бунга АҚШ ҳудудида бир неча марта террористик ҳуруж қилишга уриниш бўлгани ва бу уринишларга Америка фуқароларининг алоқадорлиги аниқлангани сабаб бўлди.

Янги стратегияга биноан Вашингтон ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эрон ва Шимолий Кореяга нисбатан қатъий чоралар кўражаги белгилаб қўйилган.
XS
SM
MD
LG