Линклар

Портлашни уюштирганликда гумон қилинаётганлар аниқланди


26 май куни Ставропол шаҳри марказида амалга оширилган портлашга алоқадорликда гумон қилинаётган бир неча шахс аниқланди.

Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ставропол ўлкаси бошқармаси бошлиғи Евгений Назаров хабар қилди.

Шаҳар марказидаги Маданият уйи олдида амалга оширилган портлашдан 7 киши нобуд бўлди, 40 дан зиёди тан жароҳати олди.

Яраланганлардан 30 киши касалхоналарда давомланмоқда, улардан 5 нафари ўта оғир аҳволда.

Портлашдан нобуд бўлганлар яқинларига давлат бюджетидан 700 минг рублдан, яраланганларга 150 мингдан 300 минг рублгача товон пули тўланадиган бўлди.

Бугун - Ставропол ўлкасида мотам куни.
XS
SM
MD
LG