Линклар

Клинтон Бразилия-Туркия-Эрон келишувини танқид қилди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Бразилия ва Туркиянинг Эрон билан эришган келишувини халқаро хавфсизлик учун "хавфли", деб атади.

Уч давлат орасида эришилган келишув Эроннинг уранини бойитишга оид эди.

Пайшанба куни Вашингтонда қилган чиқишида Клинтон президент Обама маъмурияти Бразилиянинг Эрон билан ҳамкорликка ёндошувини қабул қилмайди, деди.

17 май куни Бразилия, Туркия ва Эрон ўртасида имзоланган келишувга биноан Теҳрон Анқарага жўнатадиган кам бойитилган уран эвазига яхши бойитилган уран олади ва ундан ўзининг ядровий реакторида тадқиқотлар ўтказишда фойдаланади.

Айни пайтда Теҳрон мустақил равишда уранни бойитиш ишларидан воз кечмаслиги тўғрисида ҳам баёнот берган.
XS
SM
MD
LG