Линклар

Теҳронда радикал гуруҳ устидан суд жараёни бошланди


Теҳронда сунний мусулмонлардан иборат радикал гуруҳ устидан пайшанба куни суд жараёни бошланди.

Хабарларга қараганда, мазкур гуруҳ бир неча террорчилик амаллари ва ўнлаб кишини ўлдирганликда айбланмоқда.

Гуруҳ аъзоси Абдумалик Рижийнинг 80 дан зиёд жиноятга алоқадор эканлиги айтилмоқда.

Душанба куни унинг акаси суд ҳукмига биноан қатл этилган эди. У портлашларни уюштириш, талончилик ва бангфурушликда айбдор, деб топилди.
XS
SM
MD
LG