Линклар

ХВЖ Косовога 110 миллион евро беради


Халқаро валюта жамғармаси Косовога 110 миллион евро ҳажмида барқарорлаштириш қарзи беради.

Бу ҳақда ХВЖ раҳбарияти билан сўзлашувларидан сўнг Косово бош вазири Ҳошим Точи хабар қилди. Унинг айтишича, қарз имтиёзли шартларда берилди.

ХВЖ билан тузилган шартномада, шунингдек, Косовога Жаҳон банки ва Европа Иттифоқи томонидан 3 йил давомида 210 миллион евро ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

Жаҳон банкига кўра, Косово Европанинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири бўлиб, аҳолиси қарийб ярмининг даромади яшаш учун зарур минимумдан оздир.
XS
SM
MD
LG