Линклар

Испания ҳаражатларини қисқартирмоқда


Кеча Испания парламенти бюджет сарф-харажатларини 15 миллиард еврога қисқартиришга оид чора-тадбирлар дастурини маъқуллади.

Ҳукумат таклиф қилаётган барқарорлаштириш режасида бюджет ташкилотлари ходимлари бир қисмининг маошларини камайтириш ҳамда давлат томонидан сармоя ётқизилишини кескин қисқартириш назарда тутилган.

Мақсад 2011 йилгача бюджет камомадини ҳозирги 11 фоиздан 6 фоизгача тушириш ва натижада аҳволни Грециядаги даражага етказмасликдир.

Шу кунда Испанияда ишсизлик даражаси 20 фоиздан баланд бўлиб, бу кўрсаткич Европа бўйлаб ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпдир.
XS
SM
MD
LG