Линклар

logo-print

Москва Аҳмадийнажотга жавоб берди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг Россияга нисбатан, унинг Теҳронга қарши санкцияларни қўллаши мумкинлигини назарда тутган ҳолда айтган гапларини Москвада "аччиқ устида" айтилган гап, деб баҳоладилар.

Чоршанба куни Аҳмадийнажот Россия раҳбарияти позициясини Теҳрон учун қабул қилиб бўлмас позиция, деган эди. У яна: “Россия Эрон учун дўстми-душманми – бир нарса дейиш қийин”, деди.

Россия ташки ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Россия узоқ йиллар давомида Эрон ядровий дастури масаласида муроса йўлини топишга ўз ҳиссасини қўшиб келди, бироқ Теҳрон бу уринишларни жавобсиз қолдириб келди.

Эронга қарши янги санкциялар лойиҳаси ўтган ҳафтада БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилди.
XS
SM
MD
LG