Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:27

Обама миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилди


Президент Обаманинг хавфсизликни таъминлаш сиёсати аввалги президент Жорж Буш олиб борган сиёсатдан фарқ қилади.
Президент Обаманинг хавфсизликни таъминлаш сиёсати аввалги президент Жорж Буш олиб борган сиёсатдан фарқ қилади.

Оқ Уй маъмурияти томонидан эълон қилинган мазкур ҳужжатда жаҳон бўйлаб шу кунда шаклланган шароитда АҚШ хавфсизлигини таъминлашнинг устивор йўналишлари белгиланган.

Президент Обаманинг хавфсизликни таъминлаш сиёсати аввалги президент олиб борган сиёсатдан фарқ қилади.

Агар Буш кўпроқ ҳарбий кучга таянган бўлса, Обаманинг бу соҳадаги сиёсатида халқаро ҳамкорлик ва дипломатияга зўр берилиши назарда тутилган.

Президент Обама миллий хавфсизлик бўйича янги стратегиясининг асосий принциплари тўғрисида 22 май куни ҳарбий билим юртлар битирувчилари олдида қилган чиқишида гапирган эди.

Ўша чиқишида президент бир томонлама уринишлардан кўп томонлама ҳамкорликнинг афзаллигини, иттифоқчиликни кучайтириш лозимлигини, янги ҳамкорларни топиш ва инсон ҳуқуқларига риоя қилишни рағбатлантириш кераклигини таъкидлаб ўтган эди.

Обаманинг фикрича, Америка Буш даврида бир томонлама ҳаракат қилиш, превентив зарба бериш сиёсатига оғиб, яъни ҳамкорликдан тойиб, ютгани йўқ.

Бироқ Обаманинг янги хавфсизлик стратегиясида ҳам терроризм ва террорчиларга қарши кураш аёвсиз бўлиши таъкидланмоқда.

Ҳужжатда америкаликлар орасида экстремистик кайфиятларнинг кучайишига қарши туриш мамлакат раҳбарияти фаолиятининг устивор йўналиши қилиб белгиланган.

Бунга АҚШ ҳудудида бир неча марта террорчилик ҳуружларини амалга оширишга уриниш бўлгани ва бу уринишларга Америка фуқароларининг алоқадорлиги аниқлангани сабаб бўлди.

Янги стратегияга биноан Вашингтон ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эрон ва Шимолий Кореяга нисбатан қатъий чоралар кўражаги белгилаб қўйилган.
XS
SM
MD
LG