Линклар

Ҳиндистонда юз берган поезд ҳалокатида 65 одам нобуд бўлди


Ҳиндистон полицияси Ғарбий Бенгал вилоятида содир бўлган поезд ҳалокати учун Маочи партизанларни айблади.

Издан чиқиб кетган поезд қаршидан келаётган йўловчи поезди билан тўқнашиб кетгани оқибатида яна 200дан ортиқ одам жароҳатланди.

Қупорувчилик амалиёти содир этилган бу минтақада сўнгги ойларда ҳиндистонлик Маочи партизанлар фаоллашгани айтилади.
XS
SM
MD
LG