Линклар

logo-print

Россияда 2 ўзбек узоқ йилга озодликдан маҳрум қилинди


Москванинг Савёлово туман суди ўзбекистонлик 2 меҳнат муҳожирига 20 йилдан қамоқ жазоси белгилади.

“Комсомолская правда” газетасининг ёзишича, суд уларни 8 аёлни зўрлаганлик ва ўғрилик содир этганликда айбдор деб топган.

32 ёшли Ҳусниддин Алимардонов ва 37 ёшли Хожибек Хожираҳмонов 2 йил олдин Москвага келиб қурилишлардан бирида ишлашган.

Пул етишмагани боис улар аёлларнинг қимматбаҳо буюмларини тортиб олиш ва уларни зўрлашган билан шуғулланган.

Савёлово туман прокуратураси ходими Архип Мерешкога кўра, зўрланган ва калтакланган аёллардан бири, яъни, 50 ёшли аёл вафот этган, 16 ёшли қиз эса тасодиф туфайли омон қолган.

Алимардонов ва Хожираҳмоновнинг Ўзбекистонда оиласи ва иккитадан фарзандлари борлиги айтилмоқда.

Улар бу жиноятларини Москва шимолида содир этишган ва асосий жиноят қуроли сифатида пичоқ ва ... белкурак сопидан фойдаланган.
XS
SM
MD
LG