Линклар

Футбол бўйича жаҳон чемпионатига қўшимча чипталар сотилади


Жанубий Африка Республикасида футбол бўйича жаҳон кубоги ўйинлари бошланишига икки ҳафта қолди.

28 май куни Халқаро футбол федерациялари уюшмаси, FIFA 64 та ўйин учун қўшимча 90 минг чиптани сотувга чиқарди.

Улар орасида 11 июл куни бўладиган финал ўйинига 800та чипта ҳам бор.

FIFA расмийларига кўра, ҳозирга қадар 2 миллион 800 мингта чиптанинг 96 фоизи сотиб бўлинган.

Қўшимча чипталар томошабинлар учун белгиланган ўринлар қайта кўриб чиқилганидан кейин сотувга чиқди.
XS
SM
MD
LG