Линклар

Ўзбекистонлик димломат ва 3 нафар мисрлик жавобгарликка тортилиши мумкин


Heraldsun.com сайти тарқатган хабарга кўра, элчихонанинг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси мисрлик бизнесмен ва 8 та шер рухсатсиз сақланган Александрия шаҳри яқинидаги виллада ишлаган икки қоровул шерларга эшак гўшти берганликда айбланмоқда.

Шунингдек, улар виллада шер сақлаш орқали жамоа хавфсизлигига таҳдид солганлик ва эшак каллалари ва этларини олиб келиб атроф-муҳитга зарар етказганликда айбланмоқда.

Хабарда Ўзбекистон элчихонасидан бу ҳақда ҳозирча изоҳ олишнинг имкони бўлмагани билдирилган.

Ўзбек дипломати даҳлсизлик мақомига эга ёки эга эмаслиги номаълум.
XS
SM
MD
LG