Линклар

logo-print

Россия раҳбари келаси ҳафта Германияга боради


Германия ҳукумати матбуот вакили Россия президенти Дмиртий Медведевнинг ташрифи 4 июн куни бошланишини айтди.

Медведев Германия канцлери Ангела Меркел билан Берлин яқинида икки кун давомида музокара олиб боради.

Сўзлашувлар чоғида Россия-Германия ўртасидаги алоқалар, халқаро масалалар, жумладан, Эронга қарши режаланган санкциялар, Яқин Шарқ тинчлик жараёни, халқаро молия бозорларини тартибга солувчи қонун-қоидалар каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG