Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:17

"Хайрулланинг қамалганини эшитиб йиғладим"


Хайрулло Ҳамидовнинг 6 йилга қамалгани кўплаб ўзбекистонликларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Хайрулло Ҳамидовнинг 6 йилга қамалгани кўплаб ўзбекистонликларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Озодлик радиосига Хайрулла Ҳамидовнинг қамалиши юзасидан фикр билдирган тошкентлик Ғофир аканинг сўзлари бу. Бу борада фикр билдирган суҳбатдошлар Хайрулла Ҳамидовнинг қамалиши Ўзбекистонда диндорларга нисбатан таъқиб кучайтирилаётганидан дарак эканини айтадилар.

Ғофир ака¸ Тошкент шаҳридан:

- "Мен Хайруллани эшитиб йиғладим” деб интернетдан келди-а, Кореядан? Интернетда Кореядан биттаси “Мен Хайрулланинг қамалганини эшитиб йиғладим” деганини ўзингиз ўқиб бердингиз. Мен ростдан йиғладим, ўшани эшитиб. Шу болага энди¸ ëмоннинг кучи япалоққа етибдими. Мен бу боланинг террористлигига умуман ишонмайман. Террористик организацияни Чинозга бориб тузадими? Агар бу террорист бўлса¸ шериклари келиб судларни портлатиб юбормайдими? Ақлга сиғмайдиган айбларку. Ëмоннинг кучи япалоққа етибди деган сиëсат бўлаяпти-да. Мен Хайрулла Ҳамидовни қўйиб юборишини талаб қиламан. Агар нима қилса мен адресларимни ҳам бераман. Фалон жойга бориб учраш деса¸ учрашаман. Жуда кулгили нарса бўлаяптида Ўзбекистонда.

Менимча¸ бу боланинг машҳур бўлиб кетганлигини кўра олмайди булар. Кейинги сайловларгача булар машҳур одамлар чиқмасин деб олдини ëпиб қўяди. Тўғри одам чиқмасин деяпти-да, менинг тушунчам бўйича. Ҳозирги Ўзбекистонда агар битта-яримта қамалиб қолса¸ ростдан ишонади одамлар. "Бу террорист экан", деб ўйлайди. Ота-оналари ҳам сиқилмасин. Оналари бошларини баланд кўтариб юрсинлар. Мен Хайрулла Ҳамидовни ўғлимдан ҳам яхши кўрадиган инсонман. Бу бола террористмас. Мен ўзимга жавоб бераман. Мен пернсионер одамман. Ҳеч нарсасидан қўрқмайман буларни. Буни қўйиб юборишини ҳар куни¸ дискларини Англияларда¸ бошқа жойларда чиқариб ташлаш керак инглиз тилларига таржима қилиб. Билсин бутун дунë бунақа бўлаëтган муттаҳамгарчиликларни. Мен ота-оналарига сабр тилайман. Оналарининг кўп интервьюларини эшитдим. Бошларини баланд кўтариб юрсинлар. Оталари кўп гапирмадилар. Мен жуда ҳам сабр тилайман. Мен Оллоҳдан озод бўлишини ростакам дуоларимда¸ намозларимда сўраб ëтибман. Раҳмат сизга.


Холисбек¸ Самарқанд вилоятидан:

- Таниқли журналист Хайрулла Ҳамидовнинг Тошкент вилояти суди томонидан олти йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани ҳақидаги хабарни эшитиб даҳшатга тушдим. Жамиятнинг гуллари бўлган зиëли фикрловчи кишиларни қамаш ўтган асрнинг 37-40 йиллари бўлганку ахир. Бу қатағон машинасини тўхтатадиган куч бормикан ўзи? Нима учун журналист ўз эътиқоди учун қамалиши керак? Менимча¸ буни барча дунë оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш керак. Европа Иттифоқи¸ АҚШ бунга ўзининг принципиал муносабатини билдириши керак. Эртага бу нарса барчанинг бошига тушиши аҳқида ўйлаб кўриш керак. Бу халқни қўрқитишдан бошқа нарса эмас. Ўзбекистонда ҳукумат сиëсатидан ўзгача руҳдаги фикрлайдиган журналистларга бу огоҳлантирувчи сигнал. Ўзбекистон пропаганда машинасининг нақадар мунофиқлиги¸ ëлғончилиги¸ иккиюзламачилиги шу ерда яққол билиниб қолди.


Ғолибжон ака¸ Фарғона вилоятидан:

- Хайрулла Ҳамидовни мен ўзим танимайман. Яқинда эшитдим олти йилга қамалибди. Аммо ниҳоятда дунëқараши кенг йигит экан. Диндан ҳам¸ янги фанлардан ҳам¸ бошқадан ҳам. Мен шеърларини ўқидим. Қофия зўрда қофия. Сўздан кўра мазмун кўпроқ ичида. Ҳозир кенг ўйласакчи¸ Ўзбекистонга ўта ақлли¸ билимли одам керак эмас. Бир-иккита одамларни эшитдим. Жаҳон тилларини битириб Ню Йоркда банкда ходим бўлиб ишлаëтган экан. Районга учта тилни билган¸ Оксфорднинг дипломи бор биттаси келди дейлик. Қаëққа керак шу одам? Маорифга керак эмас¸ медицинага керак эмас. Билимни роса олсак¸ бизга талаб йўқ бу ерда. “Сен учта тилни билар экансан. Кел бу ëққа. Ойлигингга 50 фози қўшиб берамиз” деган нарса йўқ-да. Ўзбекистон шароитига ўта билимли одамнинг кераги йўқ.


Абдуқаҳҳор ака¸ Тошкент шаҳридан:

- Биласизми, кечадан бери ич ëнаяптида. Хаëл фақат шу укамизда. Мутлақо тўғри келацмайдиган иш бўлди. Билмайман нима дейишни ҳам. Аввал боши шу укамизга сабр тилайман. Кейин уларнинг оналарига бардамлик. Бардам бўлсинлар. Бунақа фарзанд билан фахрланиб юрсалар арзийди. Жуда камдан кам чиқади бунақа тоза¸ халқи учун ҳақиқий жон куйдирадиган инсонлар. Минг-минг афсуски¸ келиб-келиб шунга ëпишганига одам ҳеч чидаб бўлмаяпти. Нима кераги бор? Ҳаммаси уюштирилган. Кимгадир ëпиштириш керак эди. У ўқимишли¸ дин назоратидаги рўйхатда бўлган. Бу ëшларни йўлдан уриш десам ҳам бўлади. Бу давлат тарафидан айнан шундай қилинаяптики¸ шу ëшлар қўрқсин. Қўрқсин ҳаммаси, тепадаги юқори амалдорлардан. Ҳеч одам чидаб бўлмайди-да. Кеча эшитиб хунобим ошиб, кечаси билан уйқум келмади. Наҳотки бир виждонли одам бўлмаса? Айниқса дин назорати. У қаëққа қараяпти? Наҳотки имонини сотиб бўлди бу дин назоратидагилар? Наҳотки улар билмаган? Ҳаммасини билган. Нима қилади бу болага туҳмат қилишиб? Олдин ўз ўзини эплаб олмайдими. Бу болага нимага тегишади? Бирор жойда давлатга қарши бирор гапи бўлмаган. Ҳозирги кунда ҳам ҳамманинг қўлида унинг ëзилган дисклари. Энди бу давлатнинг нияти уларни ҳам биттадан ушлаб қамашми? Бизларнинг давлат ўзи нимани хоҳламаяпти ҳеч тушуниб бўлмайди.

Озодлик: Абдуқаҳҳор ака¸ мана кечадан бери қайғуда экансиз. Одамлар билан гаплашгандирсиз. Одамлар нима деяпти?

- Одамлар нима дейди? Бунинг ҳаммаси халқни қўрқувда ушлаб туриш¸ исломдан қайтариш. Чунки бу толко тепага керак-да. Оддий фуқароларга эмас. Ислом деса¸ тепанинг қўли қалтираб тили калимага келмайдиган бўлиб қолган. Уларнинг мақсади муттаҳамлик қилиб бойлик орттириш. Исломда бу мумкинмас. Нима дейишни ҳам билмайсиз. Бутун дунë қаëққа қараяпти? Бизларга ҳеч ëрдам бермайди агар ўзимиз ўзимизни ҳимоя қилмасак. Бўлди Европаси ҳам¸ Америкаси ҳам¸ БМТ ҳам ëрдам бермайди. Бутун ëшларнинг ҳаммасини қамаб ташлайди. “Менинг фарзандларим” дейди. Фарзандинг бўлса¸ нимага қамаяпсан буни? Обдон текширгин. Билмайман қаëққа борилади. Бу кетишда қаëққа борамиз?

Кеча телевизорда қўяëтган нарсасига қаранг. Бу шундай уюштирилганки¸ халқни даҳшатда ушлаб туришда. Халқ қўрқувда турса. Оғзини очмаса. Юқоридагилар ўғирлик қилиб чўнтагини тўлдираверса. Келиб-келиб топди мана. Обид Назаров айбдор. Олдин ҳаммасини Муҳаммад Солиҳга юклашди. Энди яна биттасини топишди. Ўзи булар эшитганми бунинг маърузасини. Мен эшитганман бу одамнинг маърузасини. Кўп борардим мен ҳам. Давлатга қарши¸ жиҳодчилар¸ бўлмаган нарса.


Зуҳра опа:

- Кечаги Хайрулла Ҳамидовни судлагандан бери ўзимни қўярга жой топа олмай қолдим. Шундай бир нимам келдида. Шунақа болани нимага судлайди? Мен кутиб юрган эдим судини. Озодликка чиқарар бу болани десам¸ кеча “Олти йилга қамади” деб гапирдинглар. Шундан бери ўзимни қўярга жой топа олмаяпман.

Озодлик: Хайрулла Ҳамидов нима учун сизга бунчалик яқин бўлиб қолган?

- Энди қаранг ўзбеклардан ҳам битта чиқмасин ука. Нима ëмонлик қилди бу бола халққа¸ бошқага? Яхшилиги шу даъватку. Одамларга яхши йўлга юринглар деган. Ҳеч бир ëмонлигини кўрмаган эл. Мана шунча эл шу болани севиб гапираяпти. Бизлар қачондан бери шеърларини эшитиб¸ бошқаларини эшитиб биламиз. Шундай болани нима учун бегуноҳдан судлайди? Бир гуноҳи ҳам йўқ эканку. Гуноҳини тан олмаптику судларида.

Озодлик: Шундай йигитларнинг қамалиши Ўзбекистонда нимани кўрсатади?

- Билмайман, буларга нима бўлаяпти ўзи. Бурундан ўзи бир ўзбек яхши бўлса¸ йўқ қилиб келиш. Нимага бундай қилади? Шунга ҳайронман. Бир ўзбек чиқиптики шунинг ҳам пойини қирқадими? Шундай бир хафа бўлдим. Кеча юрак юрагимдан йиғлагудай бўлиб эшитдим. Мана ҳақиқат тўғрида. Ўзбекларга нима бўлаяпти? Мана тирикчилик деб Қозоғистонда¸ Россияда юрибди. Шуларни айтгани ëмонми бу боланинг? У боланинг ëмонлигини эл кўрмагану. Хафа бўлгинг келаркан одам эшитиб. Энди айтаман охирида. Оллоҳ сабр берсин. Лекин ажрини олади. Бу болага зулм қилганлар охиратдами¸ қиëматдами зулмини тортади бу болада ҳеч қандай айб бўлмагандан кейин. Ота-оналарига ҳам сабр тилайман. Шундай фарзанд ўстирганига раҳмат ота-оналарига. Бу болани бунчаликка етказиптики¸ бу болага бу ëқда энди рўшнолик бўлмаса. Ўзига ҳам Оллоҳдан сабр тилайман. Худойим бундан бу ëққа яхши кунларни кўрсатсин бу болага.


Саид ака¸ Қирғизистон республикаси¸ Ўш вилоятидан:

- Наҳотки ўзбеклар шу даражада пасткаш бўлиб кетдими ҳар битта гапни етказиб? Илгари ўрисга етказарди. Энди шу даража ўзимизни ўзимиз кавлайдиган бўлиб қолдикми? Шу даражада паст кетадиган бўлиб қолдикми? Сиз менинг бу гапларимни иложи бўлса элга етказинг. Бўлди. Қачонгача бир-бирини сотиб хоинлик қилишади? Хайрулла Ҳамидовнинг олти йилга қамалганини эшитиб менинг чиқмаган жойимдам тер чиқиб кетди. Шу даражада виждоним эзилиб кетди. Бу туркий миллатларнинг ярмидан кўпини ҳидоятга бошлаëтган бола эдику. Бу нима айб қилиб қўйдию нимага қамайди? Камолот посбонлари¸ ватан посбонлари деб кўкрагига ураëтганларнминг ҳаммаси ўзининг чўнтагига нима. 100 фоиз кафолат бераман ҳаммаси 100 фоиз чўнтагини ўйлайдиган посбонлар. Ҳақиқат ҳаммомда¸ калити имомда ука.
XS
SM
MD
LG