Линклар

Обама яна Мексика кўрфазига борди


АҚШ президенти Барак Обама Мексика кўрфазида нефт сувга сизиб чиқишини тўхтатиш ишлари қандай олиб бораётгани билан танишиш учун экологик фожиа рўй берган минтақага борди.

Бу Обаманинг денгизга минглаб тонна нефт оқиб кетган минтақага иккинчи сафаридир.

28 май куни АҚШнинг денгиз чегарачилари Мексика кўрфазида сувга сизиб чиқаётган нефт қудуғига насослар ёрдамида лой тўлдирилгани ва нефт оқиши тўхтаганини билдирди.

Британиянинг British Petroleum ширкати раҳбари Тони Хейвард нефт сувга сизиб чиқиши тўлиқ тўхтагани 48 соатдан кейин маълум бўлиши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG