Линклар

Ню Йоркда йирик анжуман бўлиб ўтди


Ню Йоркда ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага риоя қилиш мавзуига бағишланган халқаро анжуман ниҳоясига етди.

189 давлат вакиллари иштирок этган ушбу анжуман якунида қўшма декларация қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда 2012 йилдан бошлаб Яқин Шарқда ядровий ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролларини таъқиқлаш юзасидан сўзлашувлар бошлаш чақириғи бор. Ушбу сўзлашувларга Эрон ва Исроил вакилларини жалб қилиш назарда тутилган.

Ню Йорк анжуманида қабул декларацияда, шунингдек, 189 давлат вакиллари Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция ҳукуматларини ўз иҳтиёрида бўлган ядровий қуроллар сонини қисқартириш борасидаги ҳаракатларни тезлаштиришга чақирганлар.

XS
SM
MD
LG