Линклар

Хитой, Япония ва Жанубий Корея етакчилари учрашмоқда


Бугун Жанубий Кореянинг Чжечжу оролларида Хитой, Япония ва Жанубий Корея раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

Корейс ярим оролида юзага келган кескин вазият Хитой Бош вазири Вен Жиабао, Япония Бош вазири Юкио Хатояма ва Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак сўзлашувларининг диққат марказида бўлади.

26 март куни Жанубий Кореяга қарашли ҳарбий кеманинг Сариқ денгизда чўкиб кетиши ортидан расмий Сеул ва Пхенян ўртасидаги муносабатлар кескинлашди.

Ҳарбий кема чўкиши оқибатида 46 нафар аскар нобуд бўлди. Жанубий Корея ҳарбийлар ўлимида қўшниси Шимолий Кореяни айблаб келмоқда.

Айни пайтда АҚШ, Япония ва Жанубий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши орқали Шимолий Кореяга нисбатан янги жазо чоралари жорий этиш ниятида ва бу борада улар Хитой қувватловига эришишга уринмоқдалар.

Шимолий Кореянинг яқин иттифоқчиси бўлган Хитой мазкур масалада ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG