Линклар

logo-print

Чегара билмас мухбирлар Ҳамидовнинг қамалишини қоралади


Қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистон судининг таниқли журналист Хайрулла Ҳамидовни 6 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарганини қоралади.

- Биз Хайрулла Ҳамидовнинг ишини кузатиб келаяпмиз. Бундай ҳукм бизни ларзага солди. Биз буни адолатсиз ҳукм¸ деб ҳисоблаймиз. Хайрулла жуда яхши журналист, радио журналист. Ўзбекистон расмийлари журналистнинг мамлакатдаги ижтимоий ва бошқа муаммолар ҳақида гапиришини хоҳламади. Биз суд қарорини қоралаймиз,- дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилоти бош муҳаррири Жилле Лордет Озодлик радиоси билан суҳбатда.

27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди диний-маърифий дастурлари билан Ўзбекистон ва минтақада танилган журналист Хайрулла Ҳамидовни "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор деб топди ва уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Хайрулла Ҳамидовнинг қамалишини, шунингдек, Ҳюман Райтс Уотч, Халқаро Амнистия ҳамда бир қатор ташкилотлар кескин қораладилар.
XS
SM
MD
LG